$
 11808.76
-12.42
€
 13404.12
-15.28
₽
 142.16
1.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Сергелида "Tico" ёниб кетди

Сергели

Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туманида туширилган ва интернетда тарқаётган ҳодиса видеоси бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 16 июль куни тахминан соат 09:39 да Шокирариқ кўчасида қурилаётган бино рўпарасида Сувсоз ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли "Ticо" русумли автомобилида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари чақирилган.

Автомобиль ҳайдовчиси – 45 ёшли фуқарога зиён етмаган ва ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиннинг тахминий сабаби: ёнилғи насосининг носозлиги экани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat