$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугундан беморлар коронавирусга тест натижаларисиз ҳам касалхонага ётқизилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева маълум қилишича, бугундан коронавирус аломатлари сезилган беморлар тест таҳлили натижаларисиз ҳам тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиши мумкин. Яъни, бемор мурожаат қилганда, уни клиникага ётқизиш учун тест натижаси бўлиши шарт эмас.

Сўнгги пайтларда беморлар тез ёрдам келмаётгани, келса ҳам анализ жавоблари йўқлиги учун касалхоналарга ётқилизмаётгани ҳақида хабарлар тез-тез учраб турганди. Штаб қарори айни шу муаммони олдини олишга қаратилган дейиш мумкин.

Теги :
Жамият