$
 12900.00
-20.16
 14595.06
-86.12
 157.32
-1.29
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

2024 йилда таълим кредити тақдири қандай бўлади: маблағ ажратиладими ёки йўқ?

Stipendiya stipendium стипендия

Кўпчилик талабаларнинг контракт, ижара, сессия, иш каби саргузаштлари орасига таълим кредити масаласи ҳам қўшилган. Негаки, ҳали у банк таълим кредити ажратилмаяпти, дейди, ҳали буниси. Отангга бор, онагга бор қабилидаги гаплардан чарчаган талабаларнинг нечтаси ушбу кредитдан умидини узгандир ҳам эҳтимол.

Сарсон-саргардонлик, кимнингдир эса оғирини енгил қилган ушбу дастур ўтган йилда неча талабани қамраб олди? Қанча маблағ ажратилдию, келгуси режалар қандай?

2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 2023 йилда тижорат банклари томонидан жами 2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилиб, 241 425 талаба қамраб олинди. Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоиз хотин-қизларга берилди — 192 825 талаба бу имкониятдан фойдаланди.

Тижорат банклари кесимидаги батафсил маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.

Маблағлар миқдорини ошириш белгиланган

Ўзбекистонда 2024 йил учун тасдиқланган давлат бюджетида таълим кредитини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш белгиланган. 

Бюджет қонунида 2021–2023 йилларда жами 315 минг талабага (шундан 219 минг талаба хотин-қизлар) таълим кредитлари учун 3,3 триллион сўм ресурс ажратилган.

Жорий йилда қўшимча 180 минг нафар талабага таълим кредитини ажратиш учун маблағ режалаштирилиб, ушбу дастур билан қамраб олинадиган талабалар сони қарийб 500 мингга етиши кутилмоқда. 

2024 йилда жами 2,2 триллион сўм ажратилади

Бу мақсад учун 2024 йилда жами 2,2 триллион сўм ажратилади. Шундан 1,8 триллион сўми таълим кредитларини молиялаштиришга, 400 миллиард сўми хотин-қизларга ажратилган кредитлар фоиз қисмини қоплашга йўналтирилади.

Стипендиялар учун эса йил якунигача 1,9 триллион сўм йўналтирилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot