$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Суд вакиллари ҳуқуқига дахл қилган ҳокимлик ва ички ишлар тизими вакилларига жиноий иш очилди

Жарқўрғон

2020 йил 12 июль куни ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида туман марказига кираверишда блок постда улар тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. 

Уларга қўполлик қилиб, туман судининг ҳайдовчиси Р.Раҳимназаровни йўл патруль хизмати ходими Р.Раимов билагидан тортиб, ИИБ бошлиғи Б.Хидиров ва ўринбосари Ш.Азизбердиевлар автомашина калитини олиб қўйиб, уни автомашинада ўтирган жойидан куч ишлатиб тортиб, эгнидаги кўйлагини олд кўкрак қисмини йиртиб, суд ходимини туман ИИБ биносига олиб келиб, ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Азизбердиев суд ходимини ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, шахсий телефон аппаратини тортиб олиб, сўнгра вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, ЖКнинг 206-моддаси – Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Теги :
Жамият