$
 12848.38
27.91
 13512.64
42.17
 120.07
-2.19
weather
+26
Кечаси   +14°

Тиббий кузатув ва даволашга олинган беморларга эслатма

Тиббий кузатув ва даволашга олинган беморларга эслатма Тиббий кузатув ва даволашга олинган беморларга эслатма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг аломатсиз шакли билан оғриётган, тиббий кузатувга олинган беморлар амал қилиши керак бўлган йўриқномани эълон қилди.

У қуйидагилардан иборат:

1)   Уйдан чиқмаслик;

2)   Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

3)   Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

4)   Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

5)   Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

6)   Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

7)   Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

8)   COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш.

Теги :
Jamiyat