$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

СОVID-19 дан соғайганлар кўпайди

коронавирус Иллюстрация

Кеча 15 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14581 нафарни ташкил этди. Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди. 

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 59 фоизи соғайган.

Теги :
Jamiyat