$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Замонавий кўринишдаги, янги SMART OFFICE фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида (ТМC университети ёнида) манзилида янги смарт офисимиз ишга тушди.

Мазкур офисда мижозлар ҳеч қандай банк ходимисиз турли хил планшет, банкомат, картоматлар орқали ўзларига ўзлари банк хизматларини кўрсатишлари мумкин.

Жумладан:

Махсус планшетлар ёрдамида мижозлар ўзларининг МКБ Мобиле аккаунтига кириб онлайн омонат ҳамда кредитларни расмийлаштиришлари;

Биргина шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан картомат орқали ҳеч қандай тўловларсиз 10 дақиқа ичида ҲУМО пластик картасини олишлари;

Банкоматлар орқали исталган пластик картадан пулларни нақдлаштиришлари; 

АДМ орқали банкимиздан расмийлаштирилган ҳар қандай кредитларни нақд пуллар орқали сўндиришлари;

Нақд пулларини пластик карталарига ташлаб олишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида