$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанд технология университети: икки йиллик жадал ривожланиш

r 2 1

Университет фаолиятининг энг асосий натижаси бу ўқув жараёнини тўлақонли ташкил қилишдан иборатдир. 2023-йилда турли бакалавр йўналишлари бўйича 200 нафар талаба ўқишни бошлади. Бундан ташқари, университет талабаларни шартнома асосида қабул қилишдан ташқари, кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган 20 нафар талабага давлат грантлари асосида ўқиш имкониятини тақдим этди.  

Таъкидлаш ўтиш керакки, энг иқтидорли талабаларнинг 68 нафари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазылов номидан грантларини қўлга киритишди. Омади кулиб боққанлар орасида “олтин” медал соҳиблари,  SAT (Scholast Assessment Test) бўйича энг юқори натижага эга абитуриентлар, ҳар бир йўналиш бўйича кўп балл тўплаган талабалар, шунингдек Компаниялар гуруҳи ходимлари ва мутахассисларнинг фарзандлари, имконияти чекланган ёшлар бор.

“Самарқанд халқаро технология университети ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Президенти томонидан олий таълим муассасалари олдига қўйилган асосий мақсад –мутахассисларни жаҳон таълим стандартлари даражасида тайёрлашни энг устувор вазифа сифатида амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда SIUT ўқув дастурларида илғор инновацион ёндашувларни ўрганиш ва тадбиқ қилиш орқали халқаро ҳамкорликни мунтазам кенгайтирмоқда. Янги Ўзбекистоннинг муҳандис-ходимлари энг замонавий технологияларга эга бўлишлари керак, ва шунда мамлакатимиз иқтисодиёти дунёда доимо ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди”, - таъкидлади SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазылов.

Бугунги кунда университетда таълим жараёни инглиз тилида ўн бир йўналишда олиб борилади. Буларга инжиниринг, ўз ичига геология, тоғ-кон саноати, кимё ва нефть-газ муҳандислиги, ахборот технологияларини олади, шунингдек, тадбиркорлик ва менежмент йўналишлари киради.

2023 йилда университет қошида Хитой энергетика институти ташкил этилиб, у ерда ХХР олий таълим дастурлари асосида иссиқлик энергияси соҳаси мутахассислар тайёрланади. Шу йилнинг ўзида, Корея технология ва маданият институти ҳам таьсис этилиб, ушбу олий таълим муассасаси қайта тикланадиган энергия манбалари, дизайн ва рақамли иқтисодиёт каби йўналишларни таклиф қилади.

Барча SIUT таълим дастурлари дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ўқув жараёнига 30 дан ортиқ хорижий профессорлар жалб қилинган бўлиб, улар 15 дан ортиқ мамлакатларнинг  (АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Жанубий Корея, Тунис, Жазоир, Жанубий Африка) етакчи ўқув ва илмий-техник марказларида тажриба олишган, шу жумладан,  катта иш тажрибасига эга маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳам ўз билимлари билан бўлишадилар. Университет педагогларини юқори савиясини университетда Стенфорд университети (АҚШ) томонидан ҳар йили янгиланиб турадиган дунёнинг энг яхши олимлари рўйхатига киритилган профессорлар ишлаётгани ҳам тасдиқлайди.

2023-йилда Самарқанд халқаро технология университети ўз ректори Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида анъанавий тарзда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Шундай қилиб, хорижий университетлар ва илмий марказлар билан стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Улар орасида Campbell University (АҚШ), Arizona State University (АҚШ). Яна бир ҳамкор Ухта Давлат техника университети хисобланиб, у ерда Компания гуруҳи муҳандислари билим ва малакаларини ошириб келадилар. Янги замон талабларига мувофиқ, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” энергетикага ўтишни таъминлаш мақсадида, The Korean Society for New and Renewable Energy и Research Institute of Clean Energy at Sungkyunkwan University in Korea каби институтлар билан меморандумлар имзоланди. Хитойнинг Шимоли-шарқий электр энергияси университети (Northeast Electric Power University), Тянцзин илмий-технология университети (Tianjin University of Science and Technology), International Engineering and Technology Institute (IETI) ва бошқа олий таълим муассасаларини айтиб ўтиш ўринлидир. Бундан ташқари, Global Council for Tolerance and Peace, Американинг логистика компанияси Sultan Trans Inc. (транспорт компаниясида талабаларни амалиёти тўғрисида) ва бошқалар билан меморандумлар имзоланди. Умуман олганда, ўтган йил давомида SIUT хорижий ўқув ва илмий марказлар ва компаниялар билан 30 дан ортиқ шартнома ва меморандумларни имзолади.

“Илғор билимларга асосланган инновациялар замонавий, динамик ўзгарувчан дунёда барқарор ривожланишнинг кафолатидир. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг барча соҳаларини жадал модернизация қилиш замирида фақат ва фақат фан ётади. Ўзбекистонда янги авлод технолог-муҳандисларини тайёрлаш мақсадида икки йил аввал бизнинг университет ташкил этилган”, - дейди Самарқанд халқаро технология университети ректори, профессор Юсуф Абдуллаев.

Талабалар ва педагоглар учун янги истиқболлар ва имкониятлар очадиган яна бир муҳим халқаро лойиҳа - Глобал таълим консорциуми (The Consortium for Global Education, CGE) билан ҳамкорлик ҳақида сўз юритиш даркор. 2023 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган CGE делегацияси (консорциум Президенти Кэролин Бишоп хоним бошчилигидаги АҚШнинг бешта университети президентлари) билан учрашувда Консорциум томонидан SIUT да ўтиладиган турли дастурларни сертификация қилиш ва университетда MBA магистрлик дастурини (Master of Business Administration) очиш бўйича академик фикр, мулоҳазалар алмашилинди.

Шуни таъкидлаш керакки, SIUT даги ўқув жараёни бу ўқув, амалиёт ва тадқиқот ишларининг ўзига ҳос синтезидир. Ишлаб чиқариш объекти – Бойсун газни қайта ишлаш заводига биринчи амалиёт ташрифи 2023-йил март ойида бўлиб ўтди. Бу учрашув инжиниринг йўналиши талабалари учун муҳим воқеа бўлди. Бундан ташқари, талабалар учун амалий машғулотлар Самарқанд халқаро аеропорти, “SAMARQANDKIMYO” заводи, Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида ҳам ташкил этилмоқда.

Самарқанд халқаро технология университетида давлат тилига бўлган юксак ҳурмат ва муҳаббат намунаси сифатида Ўзбек тили ва маданияти маркази фаолият олиб боради. Марказнинг асосий вазифаси - талабаларни садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, талабалар ва чет эллик ўқитувчилар ўртасида ўзбек тилини тарғиб қилиш, халқимизнинг қадимий тарихи ва маданиятини, аждодларимизнинг бой маънавий меросини, ўзбек миллий санъатини улуғлашдан иборат.

SIUT нинг янги таркибий бўлинмаси сифатида “Инсон. Маданият. Тинчлик” Халқаро илмий ва ўқув маркази (“Personality. Culture. Peace” International Scientific and Enlightening Center) ўз фаолиятини бошлади. Ушбу марказ ўз олдига маданий, маърифий ва таъоим жамоат амалиётида тинчлик ва зўравонликсиз артефактларни намойиш этиш, фуқаролик дипломатиясининг назарий ва амалий билимлари ва замонавий амалиётлари асосида тинчлик маданияти ва гуманистик педагогика, шу жумладан БМТ ва ЮНЕСКО лойиҳалари орқали дастурларини ишлаб чиқишни мақсад килиб кўйган.

Университет Самарқанд шаҳри имиджини хорижда тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратди. 2023-йил октябрь ойида SIUT да “Самарқанд: маданиятлараро мулоқот маконидаги шаҳар образи” китобининг инглиз тилидаги биринчи нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг чиқарилиши 18 октябрь - Шаҳар куни нишонланадиган кунга тўғри келди.

SIUT талабалари жамоаси 2023 йил 14-16 ноябрь кунлари Москвадаги “МИСиС”  Миллий технологик тадқиқот университетида бўлиб ўтган Micromine Origin & Beyond дастурида кон ва геологик ахборот тизимларида карерларни лойиҳалаш бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида иштирок этдилар. Ушбу танлов нуфузли Австралия компанияси Micromine билан ҳамкорликда ташкил этилди. SIUT жамоаси халқаро олимпиада иштирокчилари орасида энг ёш жамоа деб тан олинди.

2023-йилда университетнинг замонавий кампусининг қурилиши ҳам фаол амалга оширилди. Жами 1200 талабага мўлжалланган янги бино шу йилнинг сентябрь ойида талабалар учун ўз эшикларини очади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2023-йил якунлари ва Scienceweb талқинига кўра SIUT Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар Миллий маълумотлар базасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари университетларда ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача h-index, ва Scopus, Web of Science, Google Scholar каби глобал маълумотлар базаларида индексланган халқаро журналларда чоп этилган мақолаларига ҳаволалар сонига қараб белгиланади.