$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қаттиқ хуррак отиш ва ёмон уйқу касаллик аломати бўлиши мумкин

uyqu sindromi

Кўпчилик уйқу вақтида қаттиқ хуррак ортади, ёмон уйқу ва ҳолсизлик эса доимий ҳамрох. Биз эътиборга олмайдиган ушбу аломатлар уйқу апноэ синдромини келтириб чиқариши мумкин.

1 миллиарддан ортиқ киши касал

Уйқу апноэ синдроми дунё аҳолиси ўртасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, бугунги кунда 1 миллиардан ортиқ киши ушбу хасталикка чалинган. 

Касаллик қандай келиб чиқади?

Cиндром обструктив ёки марказий бўлиши мумкин. Касаллик асосан семизлик, томоқ, бурун касалликлари туфайли келиб чиқади. 

Асосий белгилар

Уйқу пайтида қаттиқ хуррак отиш, нафас сиқилиши хасталикнинг асосий белгилари ҳисобланади. 

Бундан ташқари, тунда уйқунинг тез-тез бузилиши туфайли ушбу хасталикка чалинган инсонлар кундузи ўзини ҳолсиз ва асабий ҳис қилади. 

Аниқ ташхис

Беморга аниқ ташхис қўйиш учун полисомнография (ПСГ) текшируви ўтказилиб, махсус ускуна ёрдамида инсоннинг уйқу пайтидаги физиологик кўрсаткичлари қайд этилади. 

Даволаш усули

 Уйқу апноэ синдромини даволаш усули уни келтириб чиқарган сабабларга қараб танланади. Амалиётда асосан доимий мусбат ҳаво босимини берувчи махсус қурилма қўлланилади. Бу қурилма нафас йўлларини очиқ сақлашга ёрдам беради ва ухлаш вақтида улар тўсилиб қолишининг олдини олади.

Жарроҳлик амалиётини бажариш зарурати туғилиши мумкин

Айрим ҳолларда нафас олиш йўлларида жарроҳлик амалиётини бажариш ёки электростимуляция муолажасини ўтказиш зарурати туғилиши мумкин. 

 Агар ўз вақтида даволанмаса...

Уйқу апноэ синдромини ўз вақтида даволамаса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония, диабетга чалиниш хавфи ортади, хотира ва диққат-эътибор сусаяди. 

Профилактика учун 

Касаллик профилактикаси учун бир қанча тавсияларга риоя қилиш лозим. Хусусан, соғлом турмуш тарзи, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик уйқу апноэ синдромига чалиниш хавфини бир неча баробарга камайтиради.