$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда СЭОМ раҳбари 917 миллион сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилди

пора

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази собиқ раҳбари Ш.Шеров, бўлим бошлиғи Б.Боймуродов ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, марказ ҳисобига тушиши лозим бўлган 480,1 млн. сўм маблағларини, марказда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб тўланиши, ишлаган ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисобланиши ва тўланиши натижасида, 271,6 млн. сўм, “гипохлорид кальций” дизенфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархларда сотиб олишиб, жами 917,8 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.

Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази собиқ раҳбари Ш.Шеров, “Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги пуллик хизмат кўрсатиш ва санитария-эпидемиология хулоса бериш бўлими” бошлиғи Р.Боймуродов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Теги :
Жамият