$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Режиссёр Сарвар Каримов отаси бир ҳафталаб “тез ёрдам” келмаганидан вафот этганини маълум қилди

сарвар каримов

Режиссёр Сарвар Каримов Twitterда отаси коронавирусдан вафот этгани ҳақида маълум қилди.

“Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташҳис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. “103”га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса келолмаймиз, дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси. Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг”, – дейди режиссор ўз твитида.

“Тез ёрдам” хизматидаги муаммолар ҳақида ёзар экан, шундай деган:

“Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа номерни бериб юборади. Биз дадамизга бир ҳафта “скорый” чақиролмадик. Охири ўпкаларига ўтиб кетиб, жонлари узилди. 63 ёшда эдилар. 10 кун аввал соппа соғ эдилар...”

Режиссёр бутун оиласи коронавирус билан касалланганини маълум қилган. Аҳолини кўчага чиқмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Сарвар Каримов “Сеҳрли қалпоқча”, “Сариқ девни миниб”, “Йўқотилган вақт”, “Сарвиқомат дилбарим” филмларига режиссёрлик қилган.

Теги :
Жамият