$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Қурилмалар созлиги иш унумдорлиги кафолати

р2

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари келгуси куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Таъмирлаш ишларига “Ўзэнергосозлаш” МЧЖ мутахассислари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ станциялар фаолияти барқарорлигини таъминлаш, қурилмаларда юзага келиши мумкин бўлган турли авариявий ўчиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йилда амалга ошириладиган капитал таъмирлар бўйича махсус иш режа ишлаб чиқилган. 

Айни кунларда унинг ижросини таъминлаш мақсадида “Сирдарё ИЭС” АЖнинг Т-1 куч трансформаторида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Ўзэнергосозлаш” МЧЖ Электр кучи цехи мутахассислари жараёнда бевосита иштирок этишмоқда. Бунда трансформатор таъмири билан боғлиқ техник талаблар ва нормаларга тўлиқ риоя этилиши бевосита назоратга олинган. Иш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, аниқланган нуқсонлар бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

Трансформаторда олиб борилаётган мазкур ишлар натижасида ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланиб, аҳолига электр энергияси етказиб беришда юзага келиши мумкин бўлган узилишларнинг олди олинади. 

Маълумот ўрнида, созлаш жорий йилнинг июнь ойи охирига қадар якунига етказилиши белгиланган.