$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда 72 ёшли ота ўз ўғлининг қотилига айланди

Самарқандда 72 ёшли ота ўз ўғлининг қотилига айланди Иллюстрация

Самарқанд вилоят судида ўз ўғлининг ўлимига сабаб бўлган фуқарога ҳуқм ўқилди.

Маълум бўлишича, ота-ўғил ўртасидаги тортишув 2020 йилнинг 21 февралида, Самарқанддаги ресторанлардан бирида туғилган кунни нишонлаб ўтиришган вақтда бошланган. Ҳар иккиси ҳам маст бўлишган. Уйга қайтишгач келишмовчилик янада авж олиб, ўғил отасини ҳақорат қила бошлайди, уни ўлдириш билан таҳдид қилади. Улар жанжаллашаётган вақтда уйда аёли, келини ва неваралари ҳам бўлган.

Ота ўғлининг бу каби тажовузкор хатти-ҳаракатларидан, қачондир ўлдириб қўйиши мумкинлигидан таҳликага тушади ва ошхона пичоғи билан ўз ўғлининг жонига қасд қилади.     

Айбланувчи суд залида ҳодисани бирма-бир байён қилиб, барчасини тан олди.

Суд уни Жиноят кодексининг 97- ва 57-моддалари билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. 

Теги :
Жамият