$
 11813.21
23.88
 13719.86
17.12
 136.71
0.23
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда коронавирус текшириладиган лаборатория ходимларида вирус аниқланди

коронавирус аҳолида

Қашқадарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 4 нафар ходимида коронавирус инфекцияси қайд этилгани айтилмоқда.

Марказ ахборот хизматининг хабарига кўра, “Марказнинг 500 га яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дизенфекция ишларига жалб қилинган. 8 июль куни ўтказилган текширувларда СЭО марказининг 4 нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди”.

Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтгача коронавирус билан касалланган беморлар сони 13993 нафарга етди.

Теги :
Jamiyat