$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

2020 йилнинг 12 июль куни соат 00:20 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди, дея хабар қилмоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Хабарга қўра, 1976 йилда туғилган Хоразм вилояти Хонқа туманида яшаган ҳайдовчи “Орландо” русумли транспорт воситасини иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган, 1979 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “DAF SXF 105” русумли юк автомашинаси йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.

Натижада, “Орландо” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 1983 йилда туғилган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган йўловчи натижасида воқеа жойида вафот этган.

Қолган йўловчилар: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ҳамда Хоразим вилояти Урганч туманида яшовчи яна 4 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. 

Теги :
Авто