$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзи очдан ўляпмиз-ку, кийикка бало борми?” – Тошкентда канатли транспорт қуриш лойиҳасига эътирозлар

kanat

Хитой компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда дор йўли транспорти йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу хабар қаердан чиқди?

23 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Хитойнинг Шенчжен шаҳрида “Beijing North Bartholet Ropeway Technology” компанияси вакиллари билан учрашган. Музокара якунида мазкур компания ва “Тошкент инвест компанияси” АЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган.

Лойиҳа Ўзбекистон пойтахтида канатли транспорт қатновини йўлга қўйишни назарда тутади. Пойтахт ҳокимлиги лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши ва бу борадаги таклифлар Хитой компанияси офисига юборилишини маълум қилган.

Ўзбекистонлик жамоатчилик фаоллари ушбу лойиҳага эътироз билдирмоқда.

Қайта-қайта ваъда қилинган трамвай кутиб туради

Иқтисодчи Отабек Бакиров лойиҳа пул ўзлаштириш учун ўйлаб топилган, деган фикрда.

“Ўзбек амалдорлари тўлови солиқ тўловчилар гарданига тушадиган, бюджет ва давлат ресурсларини ўзлаштириш учун қанақа лойиҳаларни ўйлаб топишмайди. 
Лойиҳа ясаб пул ўзлаштиришда уларнинг фантазиялари умуман чекланмаган. Тошкентда тобора оғирлашиб бораётган инфратузилма, транспорт, логистика муаммоларининг ечимлари учун қатор рационал таклифлар бир четда қолиб, канат йўлини қуриш бўйича лойиҳа ҳам шу жумладан.
Тошкентда тобора оғирлашиб бораётган инфратузилма, транспорт, логистика муаммоларининг ечимлари учун қатор рационал таклифлар бир четда қолиб, канат йўлини қуриш бўйича лойиҳа ҳам шу жумладан (пробкани кейинги чорраҳага суриш орқали триллионлар ўзлаштирилиб қуриладиган 12та кўприкка қўшимча бонус бўлса керак).
Хуллас, теп-текис Тошкентда Янги Тошкентдан Эски Тошкентга қараб ер усти канат йўли қуришмоқчи. Лойиҳа қанчага тушиши ва Хитой билан тузилган 50 миллиард доллардан зиёдроқ битимлар орасида борми ё йўқми, номаълум. Лекин асосийси, шаҳар ҳокими Хитойдан шундай ажойиб лойиҳа топиб қайтаяпти.
Эндиги вазифа канат йўли қуриб маблағ ўзлаштиришни бошлаб олиш. Қайта-қайта ваъда қилинган трамвай кутиб туради”, – деб ёзди иқтисодчи.

Жамоат транспортларини яхшилаш керак

Блогер ва журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ушбу лойиҳага сарфланадиган пулни жамоат транспортларини ривожлантириш учун ишлатиш керак, деган фикрда.

“Бу лойиҳа неча пулга тушади, билмадим-у, лекин шунинг пулига ҳам яна автобус сотиб олган ёки Тошкентдаги жамоат транспорти учун ажратилган бўлакларни яхшироқ ишлайдиган, автобусларни тезроқ қатнайдиган қилган яхшироқ бўлса керак”, дейди у.

Ўзи очдан ўляпмиз-ку, кийикка бало борми?

“Ўзи очдан ўляпмиз-ку, кийикка бало борми” дегандек, пойтахтда ердаги транспорт тартибга келмай, осма транспортга «ҳаракат» бўларканми?!” – деб ёзди бошқа бир журналист Муслим Мирзажонов.

Бюджет амакиваччасининг чўнтагими?

Troll.uz канали муаллифи Умид Ғафуров эса:

“Расмда Махтумқули кўчаси. Чамаси, Янги Ўзбекистон боғигача қуришмоқчи. У ергача бўлган масофа тахминан 10 км. Бундай транспортнинг тезлиги ўртача 10-15 км соатига. 1-1,5 соатда борасиз Янги Ўзбекистонгача. Автобусда борсангиз, 20 дақиқада борадиган жой. “Зато” машиналарнинг тутунини ҳидла-аб кетасиз, ҳар бир кабинкада 10 кишидан бўлиб. Мазза... Дори-порисини ичиринглар бунақа лойиҳаларни ўйлаб топганларга. Амакиваччасининг чўнтагимиди бюджет?”, деб ёзган.
Теги :
Jamiyat
Avto
Iqtisodiyot