$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда “фуқаролик савдоси”нинг нархи қанча?

Passport Паспорт

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз фуқаролигига олиш учун талабгорга маълум суммадаги инвестиция мажбуриятини юклайди. Бу мажбуриятлар нафақат инвестиция, балки, ўзгача кўринишда бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, Америка Қўшма Штаталарида «Green card» орқали ҳам бу мақсадга етишиш имконияти мавжуд. Хўш қолган давлатларда вазият ва нарх-наво қандай?

Дунё мамлакатларида фуқоролик нархлари

— Туркия фуқаролиги ($400 000 инвестиция);

— Вануату фуқаролиги ($130 000 инвестиция)

— Португалиянинг олтин визаси (инвестиция €280 000);

— Испаниянинг олтин визаси (инвестиция €500 000)

— Кипрда доимий яшаш ҳуқуқи (€300 000 инвестиция);

— Венгрияда яшаш учун рухсатнома (инвестиция €150 000);

— Дубайда яшаш учун рухсатнома ($205 000 инвестиция);

— Канадада яшаш учун рухсатнома - Start Up Visa Program;

— АҚШ да яшаш учун рухсатнома «Green card» ёки EB-5 дастури ($800 000 инвестиция).

Ўзбекистон фуқаролиги нархи қанча?

Юртимизда чет эл фуқароси учун «инвестиция визаси» мавжуд ва бу визани олиш учун инвестор Ўзбекистонга БҲМнинг 8500 баровари (ҳозирда 2,805 млрд сўм) миқдорида инвестиция киритиши керак.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунниг 10-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. 

Ўзбекистон фуқоролигига қабул қилиш шартлари 

Шунингдек, айни шу қонуннинг 17-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари тасдиқланган. Улар қуйидагилардан иборат:

1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;

2) сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаганлик.

Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;

3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.

Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot