$
 12790.12
-4.9
 13936.11
42.0
 130.03
-1.59
weather
+26
Кечаси   +14°

Сени алдаб қишларга солган оғангларга ишонма...

ишонма

Ўзбекистон Энергетика вазирлигига кўра, 7 – 16 декабрь кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12 декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда экан. Эндиликда, режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди. "Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди" , — деб ёзади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Бундан ташқари, тармоқларда соат сайин тарқалиб бораётган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қатор корхона ва ташкилотлар совуқ ҳаво массаси кириб келаётгани туфайли электр энергиясидан узилиши ҳақидаги огоҳлантириш хатлари олмоқда. Огоҳлантириш хатида “Энерготаъминотингиз 2023 йил 9 декабрь 09:00дан 14 декабргача тармоқдан ажратилиши тўғрисида расман огоҳлантирамиз. Ушбу авариявий ёки чекловга ўчиш натижасида келадиган оқибатлари бўйича барча бу борадаги технологик жараёнлар бузулишининг оқибатлари учун жавобгарлик истеъмолчилар раҳбарлари зиммасига юклатилишини билдирамиз”, деб ёзилганлигини кўриш мумкин.

Жамоатчилик муносабати 

Ҳозирча вазиятга нисбатан кам сонли блогерлар муносабат билдирди. Жумладан, Davletovuz телеграм канали муаллифи Қобил Хидиров ўз телеграм саҳифасида "Ноябрнинг охиригача қоп-қоп ваъда берган, минбару телевизордан тушмаган энергетика вазиримиз ҳамда вазирлик икки энлик хабар беришни ўзига раво кўрмаяпти. Яна ҳамма ўз билганича иш тутмоқда, тезкор муносабат ва тушунтириш ҳақида ҳеч ким ўйламаяпти.", — дея фикр билдирди

Яна бир блогер ва иқтисодчи Отабек Бакиров (Бакироо) "Етмиш етти марта алданганлар етмиш саккизинчи ёлғонга ишонмасликлари керак", — деб ўз каналида ёзиб қолдирган

“Биз об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқлиги ва аномал совуққа тайёрмиз”

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” корхонасига ташриф буюриб, Ўзбекистон энергетика тизимини қиш мавсумига тайёрлаш билан танишган эди. Унда “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланганди. Йиғилишда Ўзбекистон энергетика тизими раҳбарлари “Биз об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқлиги ва аномал совуққа тайёрмиз”, — дея ваъда беришган эди.

Режалар қандай эди? 

Энергетик визири сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда кунига тахминан 212−220 миллион кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинмоқда. Ўтган йилги ғайритабиий совуқ ҳавода талабнинг энг юқори даражаси 260 миллион кВт/соатга етди ва 20 миллион кВт/соатга чекловлар жорий этилди. 2023-йилда 280 миллион кВт/соатгача бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш режалаштирилганди. 

Маълумот учун, аввалроқ ўтган қиш мавсумида газ танқислигининг энг юқори даражаси кунига 21,6 миллион метр3га етгани. 2023 йилда газ танқислигини ўтказиш қуввати 18−20 миллион куб метрдан 35−40 миллион куб метргача кўтарилган газ омборларидан тўлдириш, шунингдек, Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасига газ етказиб беришни кунига 5 миллион куб метрга қисқартириш режалаштирилгани. Зарур бўлганда, айрим газ қуйиш шохобчаларига (АГТКШ) газ таъминоти 30 фоизга қисқартирилиши айтилган эди.

Теги :
Jamiyat