$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекитсонда февраль ойи об-ҳавоси қандай бўлади?

Қор

Юртдошлармиз ушбу қиш мавсумида ҳозирга қадар 5 маротаба қор кўришди. Шу билан қиш фаслининг икки ойи ҳам поёнига етди. Қизиқ, февраль ойи қандай ўтади?

Ўзгидромет маълумоти

Ўзгидромет тақдим этган маълумотларга кўра, февраль ойи январь ойига нисбатан 2-2,5 градусга, тоғларда 1-1,5 градусга илиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати 1-4 градус илиқни, жанубда 5-8 градус илиқни, шимолда 0-3 градус совуқни ташкил этиши маълум қилинган. Аммо қиш фасли ойларининг об-ҳавоси бир хил бўлмайди, Ўзбекистонда февраль жуда турлича бўлиши мумкин. 

Илиқлик нафаси

Февраль ойида кўпинча баҳорий илиқ об-ҳаво даврлари кузатилади, бунда табиат уйғонади, бодом, ўрик, олхўри, олчанинг эрта навлари гуллай бошлайди. Кўпинча, ҳавони қисқа вақтга бундай тез исишидан сўнг, қишки совуқлар яна қайтади. Умуман олганда, ушбу асрда, 2004, 2016 ва 2021 йилларнинг февраль ойлари энг иссиқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 3-6 градусга кўп бўлиб, айрим даврларда ҳаво ҳарорати 22-27 градус илиқликгача, жанубда 28-30 градус илиқликгача кўтарилиши кутилаяпти. 

Бундан аввалги йиллар таққослови

Республика ҳудудининг катта қисмида 2016 йил февраль ойида Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг юқори максимал ҳарорат бўлган. 2021 йил февраль ойида бундай илиқ об-ҳаво биринчи ва иккинчи ўн йилликларда сақланиб турган, ойнинг охирги ҳафтасида эса ҳарорат 10-15 градус совуққача пасайган. 2008, 2012 ва 2014 йилларнинг февраль ойлари энг совуқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 4-8 градусга паст бўлиб, минимал ҳаво ҳарорати 12-17 градус совуққача, шимолда 24-29 градус совуққача пасайган. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бу совуқлар тарихий кузатув қаторлари учун энг паст кўрсаткичлар билан таққосланганда нисбатан кучсиз бўлиб, бундай кучли совуқлар сўнгги йилларда февраль ойида кузатилмаган. Фақат Сурхондарё вилоятида 2014 йил февраль ойида минимал ҳаво ҳарорати 20-22о совуққача пасайган, бу эса барча кузатув йиллари учун минимал ҳарорат рекордини янгилаган.

Февраль — ёғингарчиликлар ойи

Иқлимий маълумотларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида бутун куз-қиш даври давомида февраль ойи ёғингарчилик энг кўп бўладиган ой деб ҳисобланади. Бироқ, ёғингарчилик миқдори бўйича, ҳамда, ҳарорат тартиби бўйича февраль ойи жуда турлича бўлиши мумкин. Ушбу асрда 2016 йил февраль ойи энг қуруқ (аномал қуруқ) бўлган. Барча ҳудудлар бўйича ёғингарчилик ойлик меъёрдан 20% га кам бўлган. Ҳудуднинг катта қисмида 2010 йил февраль ойида ёғингарчилик энг кўп бўлиб, бунда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрга нисбатан 200% дан 300% гача бўлган. Текислик ҳудудларида февраль ойида ёғингарчилик асосан аралаш (ёмғир, қор) кўринишда бўлади, аммо қор қоплами камроқ шаклланади. Қор қоплами билан кузатилган энг узун давр 2008 йил февраль ойида кузатилган. Қор қоплами кузатилган кунлар сони 20-25 кунни, жанубий ҳудудларда 8-15 кунни ташкил этган.

Февраль ойида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутмоқда?

Умуман олганда, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрога юқори бўлиб, 2-4 градус илиқни, шимолда 2 градус совуқ-1 градус илиқни, жанубда 6-8 градус илиқни ташкил этиши кутилади. Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5о совуқ, кундуз кунлари 2-7 градус илиқ, баъзи жойларда 0-2 градус совуққача бўлади.

Ёғингарчилик нисабатн кам бўлади

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади. Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5 градус илиққача, кундуз кунлари 8- 13 градус илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси 2-7 градус илиқдан 2-7 градус совуққача, кундуз кунлари 13-18 градус илиқдан 2-7 градус илиққача, шимолда кечалари 0-5 градус илиқдан 7-12 градус совуққача, кундуз кунлари 11-16 градус илиқдан 0-5 градус илиққача ўзгариб туради. Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.