$
 12646.56
-27.81
 14461.34
-8.99
 160.88
-0.35
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Автомобиль олди-сотдиси учун нотариусга бориш шарт эмас

notarius

Эндиликда Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Янги портал тизими

Бунинг учун Адлия томонидан E-notarius.uz ахборот порталида “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш” бўлими очилди. Автомобил сотмоқчи бўлган шахс ушбу бўлим орқали оъзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

Шунингдек, мазкур бўлимда сотувчи сотилаётган автотранспорт воситасини танлаб, нахрини белгилаши ва сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритиши керак бўлади. Бу орқали сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Ундан кейин, сотиб олувчи ҳаволага кириб Фаcе-Ид орқали верификациядан оътади ва розилигини тасдиқлайди.  

Бундан кейин, платформада автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланиб, нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилади. Вақтни белгилаганидан сўнг тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади. Белгиланган вақтда эса нотариус тарафлар иштирокида видеоконференсалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштириши билан иш ҳал бўлади.

Битимнинг асл нусхалари тарафларга етказиб бериш хизмати орқали юборилади.

Бу нима беради?

Мазкур тизимнинг йўлга қўйилишидан мақсад масофадан туриб автотранспорт воситаларини сотишда қулайлик яратиш бўлган. Бунда фуқаролар чет эwлдан туриб ҳам ўз номидаги автомобилни сотиш имкониятига эга бўлади.

Теги :
Avto