$
 12741.02
-16.92
 14062.26
-63.33
 134.38
-0.68
weather
+26
Кечаси   +14°

Низоларни судгача ҳал қилиш тартиби ҳақида биласизми?

Низоларни судгача ҳал қилиш тартиби ҳақида биласизми?

Мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сон қарорига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши ташкил этилди. 

Қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал қилиш чораларини кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

Апелляция кенгаши мурожаатни кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мурожаат этувчилар, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан Апелляция кенгаши ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича маълумотномалар, ахборот-таҳлилий материалларни белгиланган тартибда сўраш ва бепул олиш;

қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;

мураккаб масалаларни ўз ичига олган мурожаатларни кўриб чиқиш учун Апелляция кенгаши аъзоларидан ишчи ва эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

зарурат бўлганда, мурожаатларни кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан мутахассислар ва экспертларни таклиф қилиш.

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Манба: Пенсия жамғармаси

Теги :
Жамият