$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Навоий ИЭС” хотин-қизлар учун саёҳат уюштирди

р5

Президентимизнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Навоий ИЭС” АЖ раҳбарияти, Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, “Навоий ИЭС” АЖда Хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан станцияда фаолият олиб бораётган аёллар иштирокида вилоятдаги бир қатор маданий муассасалар, музей ҳамда зиёратгоҳларга саёҳат ташкил этилди. 

Хотин-қизлар аввало Навоий вилояти Кармана туманидаги Қосим Шайх мақбараси, сўнгра Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, шунингдек Навоий маданият ва маънавият саройида бўлишди. Саёҳатчилар меъморий обидалар, тарихдан сўзловчи ёдгорликлар билан танишиб, буюк аждодларимиз яшаб ўтган муқаддас юртда яшаётганларига яна бир бор гувоҳ бўлишди.