$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Мустаҳкам халқаро ҳамкорлик — янги инвестицион лойиҳалар асоси

р1

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ким Хи Санг бошчилигидаги делегация аъзолари “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг “Тахиатош ИЭС” АЖ корхонасига ташриф буюришди.

Хорижлик меҳмонлар, даставвал Тахиатош иссиқлик электр станциясининг ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган 2 та буғ-газ қурилмаси фаолияти билан танишдилар. Станция раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан цехнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, ишчи ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, режалаштирилаётган янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

Тадбир давомида жаноб элчи бошчилигидаги делегация аъзолари “Тахиатош ИЭС” акциядорлик жамияти тарихи музейига ташриф буюриб, у ердаги мавжуд тарихий экспонатлар, стендлар орқали корхонанинг шонли тарихи, ривожланиш босқичлари, амалга оширилган инвестиция лойиҳалари билан танишиб чиқдилар. 

Тадбир якунида мартабали меҳмонлар томонидан станция раҳбариятига илиқ қабул учун миннатдорлик билдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида юртимизда барча жабҳаларда, шу жумладан энергетика тармоғида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга юқори баҳо берилди.