$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ – ЮҚОРИ НАТИЖАДОРЛИК ЗАМИНИ

r17

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топиш ҳамда қулай иш шароитларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. 

Куни кеча, “Тахиатош ИЭС” АЖда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг Меҳнатни ташкиллаштириш ва ҳақ тўлаш бўлими, Хотин-қизлар кенгаши ва ходимлар билан ишлаш бўлими томонидан корхонада фаолият юритиб келаётган ишчи-хизматчиларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклифлари билан танишиш ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳи томонидан сайёр учрашувлар ташкил этилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган нормалар асосида ишни ташкил этиш, ходимларни тиббий-ижтимоий муҳофаза этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди. 

Бундан ташқари, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида корхонада иш юритаётган аёллар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирда гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари, шунингбек, аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташуббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот ўрнида: “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан барча қуйи ташкилотларда бу каби амалий мулоқотларни ташкил этиш режалаштирилган.