$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Оқолтин ва Мирзаобод туманларида Микрокредитбанк молиялаштирган корхоналар фаолияти қандай олиб борилмоқда?

Оқолтин ва Мирзаобод туманларида Микрокредитбанк молиялаштирган корхоналар фаолияти қандай олиб борилмоқда?

4 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги Микрокредитбанк томонидан молиялаштирилган корхоналар фаолиятига бағишланган пресс-тур уюштирилди. Бу ҳақда Uz24.uz мухбири хабар қилди.

Тадбир аввалида Оқолтин туманида жойлашган Тохир Аманов раҳбарлигидаги Oqoltin Mega Textile Group МЧЖ трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Корхона 2020 йилинг сентябрь ойида ишга туширилган. Корхонада ишлаб чиқарилган барча турдаги хом ашё маҳсулотлари маҳаллий пахта толасидан тайёрланиб, Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади. 

Корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 95 680,0 млн сўмни ташкил қилади. Шундан ўз маблағлари 55 000,0 млн сўм, Микрокредитбанк кредити ҳисобидан 40 680 млн сўм (4 036, минг АҚШ доллари) ажратилган.

Айни пайтда корхонанинг дастлабки линиялари ишга туширилди. Корхонадаги ишлар тўлиқ қувватда йўлга қўйилгач жами 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бу эса ҳудуд аҳолисини кўшимча иш ўринлари билан таъминлаш имконини беради.

Шунингдек, Мирзаобод туманида жойлашган «SIRDARYO MOMIQ QUYONLARI» фермер хўжалигининг раҳбари Элдор Шерқўзиев бўлиб, корхона 2016 йилдан буён Микрокредитбанк мижози ҳисобланади.

Дастлаб, куёнлар сотиб олиш ҳамда қурилиш ишларини йўлга қўйиш учун 350 миллион сўм, 2020 йилнинг август ойида эса янги турдаги ускуналарни чет давлатдан олиб келиш учун 470 миллион сўм, қуёнчилик биносини таъмирлаш учун 209 миллион сўм кредит олинган. Хўжаликда Янги Зелландия наслига мансуб қуёнлар парваришланмоқда. 

Ушбу қуён етиштирувчи фермер хўжалигида ишлар тизимли олиб борилмоқда. Бугунги кунда хўжаликда 1700 дан ортиқ она қуёнлар, 1300 га яқин эркак қуёнлар ҳамда 3000 дан ортиқ қуён болалари боқилмоқда.

Ҳозирда корхонада 12 та янги иш ўрини яратилган. Бир йилда ўртача 6 тоннагача қуён гўшти етиштирилмоқда.

Теги :
Jamiyat