$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик ўқувчи Менделеев олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчи Менделеев олимпиадасида олтин медални қўлга киритди Масофавий олимпиада

Ўзбеистонлик Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

2020 йил 13-18 июль кунлари 27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан масофавий шаклда 54-халқаро Менделеев олимпиадаси ўтказилди.

Унда Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари қаторида академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.

Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида вакилларимиз муносиб қатнашиб, ғолиблар қаторидан жой олишди.

Жумладан, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан Ўзбекистон жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига ўнинчи олтин медални олиб келди.

Шунингдек, мазкур лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларининг яна икки нафар ўқувчиси ҳам бронза медали билан тақдирланди.

Теги :
Jamiyat