$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

7

Кузатув кенгаши аъзолари, акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирок этган йиғилишда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан Жамиятнинг 2022 йил I чорак натижалари бўйича эришилган асосий кўрсаткичлари юзасидан ижроия органининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда даставвал, акциядорлик жамияти ижроия органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг соҳа фаолиятига доир фармонлари, қарорлари, топшириқлари ижроси бўйича ахборот, шунингдек уларни амалга ошириш жараёнларига тааллуқли бошқа маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3264-сонли ҳамда 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сонли қарорлари, 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ижросига оид ҳисоботлар тингланди.

Кун тартибидаги масала - ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда маҳаллийлаштириш дастури параметрларининг бажарилиши, тармоқда кооперация алоқаларини кенгайтириш, корпоратив бошқарув қонунчилигига риоя этилишини мониторинг қилиш, Жамиятнинг 2022 йил I чорак якуни бўйича ижроия органи аъзолари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини ва уларни рағбатлантириш масаласи, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш бўйича тайёрланаётган жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича кузатиш кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Кузатув кенгаши томонидан жамият ижроия органига йиғилишда кўриб чиқилаётган масалалар ижросини янада юқори даражага олиб чиқиш, корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш соҳасида шаклланган илғор халқаро тажрибадан жамият фаолиятида кенг ва унумли фойдаланиш борасида тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.