$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

КЕЛГУСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

r6

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг барча тизим корхоналари қатори “Тахиатош ИЭС” АЖ томонидан ҳам 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. 

Жумладан, корхона ҳудудидаги Т-7 ҳамда Т-8 блок трансформаторлари, ўз эҳтиёжлари трансформатори ТСР-3 ошиновкаларидан бошлаб 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаларининг шиналаригача симлари, изоляторлари ва линияни боғловчи арматуралар навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилди.

Кўрик даврида линияни боғловчи арматураларнинг ҳолатига, деформацияланган, механик емирилиш ва ёрилган жойлари йўқлигига, қулфларнинг созлигига, тортиб турувчи ва кўтариб турувчи изоляторлар ҳолатига, ажратгичларнинг шлейфларидаги аппарат қисқичлари, таянч изоляторлари ҳолатларига эътибор қаратилди. 

Маълумот ўрнида, куз-қиш мавсумида аҳолига барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлаш бўйича барча станцияларда техник кўрик ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.