$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Карантин блокпостидан ўтказиш учун 2 қути сигарет олган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ишдан кетди

Карантин блокпостидан ўтказиш учун 2 қути сигарет олган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ишдан кетди Иллюстрация

Сирдарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган, “Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирди.

Видеода Коронавирус инфекциясини Сирдарё вилояти ҳудудидига кириб келишини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлигига қармасдан карантин блок постдан ўтиб кетиши учун икки қути “КЕНТ-6” сигарети олиб келишини айтиб, фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блокпостдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур холат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

“Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди”, дейилади хабарда. 

Теги :
Jamiyat