$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА АЁЛЛАР КЕНГАШИНИНГ ЎРНИ

r14

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарнинг Хотин-қизлар кенгаши раислари Ўзбекистон Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган халқаро семинар-тренингда иштирок этдилар.

Наманган вилоятининг “Нодирабегим” сиҳатгоҳида ташкил этилган халқаро семинар “Янги касаба уюшмаларида Аёллар кенгашининг ўрни” мавзусида бўлди. 

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти Техник бошқармаси етакчи мутахассиси – Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Зуҳра Бабамурадованинг қайд этишича, бу каби семинарлар шу кунгача хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларга янгича ёндошишга, аёллар билан ишлаш давомида аниқланган у ёки бу муаммони ҳал этишда ишни тўғри ташкил этишга ёрдам беради. 

Зуҳра Бабамурадова семинарда чиқиш қилиб, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти тизим корхоналарида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш ҳамда келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Семинар-тренингнинг амалий қисмида иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларда лидерлик сифатларини шакллантириш, касаба уюшмалари тизимида аёлларга яратилаётган имкониятлар ва ижро интизоми каби мавзуларда ўзаро фикр алмашишди ва тақдимотлар тайёрлашди.