$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Айни пайтда 79 минг 238 аҳоли карантинда

карантин

Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 79 минг 238 фуқаро мамлакат миқёсида жорий этилган 14 кунлик карантин режимида сақланмоқда. Уларнинг 21 минг 738 нафари стационар шароитда, 57 минг 500 нафари уй шароитида, карантин муддатини ўтаяпти.

Карантинга олинган 198 та стационар объектни қўриқлашга Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия шахсий таркибидан жами 1 минг 862 нафар, 14 минг 128 та уйга эса 5 минг 880 нафар ходим сафарбар қилинган.

Шунингдек, ҳар куни 4 минг 800 дан зиёд Миллий гвардия шахсий таркиби коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб қилинмоқда.

Теги :
Жамият