$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Жахонгир Ортиқхўжаевнинг «J-United Group» компанияси «Пойтахт банк»дан 20 млрд сўм кредит олгани маълум бўлди

Жахонгир Ортиқхўжаевнинг «J-United Group» компанияси «Пойтахт банк»дан 20 млрд сўм кредит олгани маълум бўлди

"Пойтахт Банк" "J-United Group" МЧЖга 20 миллиард сўм миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот порталидаги маълумотларда қайд этилган.

Маълум қилинишича, "J-United Group" компанияси “Пойтахтбанк”дан айланма маблағларини тўлдириш учун 20 млрд сўм кредит олган.

Маълумот ўрнида, "Пойтахт Банк" ўз фаолиятини 2019 йил январ ойида бошлаган. Банкнинг устав капитали 100 фоиз Тошкент ҳокимлиги маблағлари ҳисобига шакллантирилади.

"J-United Group" МЧЖ 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, компаниянинг ягона таъсисчиси Тошкент шаҳри ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев хисобланади.