$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахдаги автозавод “Volkswagen Caddy” автомобилларини тез ёрдам хизматлари учун етказиб беришни бошлаяпти

волксваген

Жиззах автомобиль заводи Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Автомобилни жиҳозлаш билан Турин политехника университети битирувчиларидан иборат “Turin Invest Engineering” маҳалий компанияси шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва илғор технологик жиҳозлар мавжуд.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилган. UzAuto Motors эса пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра Chevrolet Damas атвомобили базасида тайёрланган 250 дона тез ёрдам автомобили партиясини жўнатган. 

Биз ижтимоий тармоқларда:

Теги :
Жамият