$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Июнь ойида нарх-наво 0,2 фоизга пасайди

бозор

Жорий йилнинг июнь ойида нарх-наво 0,2 фоизга пасайган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг июнь ойида нарх-наво 0,2%га пасайган. Йил бошидан бери инфляция 4,6%ни ташкил қилмоқда. Инфляциянинг пасайиши асосан июнь ойидаги пишиқчилик билан боғлиқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи май ойига нисбатан 1,2%га пасайган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари 0,6%га ўсган.

Жумладан, 2020 йил бошидан ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръати ўртача 6,2 %, ойлик ўртача ўсиш суръати эса 1,0 % ни ташкил этди. 2019 йилнинг июн ойига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 18,8 % га қимматлашган. 

Шунингдек, 2020- йилнинг июнида ноозиқовқат маҳсулотлар нархлари ой давомида ўртача 0,6 % га қимматлашди. 2019- йилнинг декабрига нисбатан ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархлари 3,6 % га, 2019- йилнинг июнига нисбатан 9,4 % га кўтарилди. 2020- йилнинг январ-июн ойларида ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6 % дан иборат бўлди.