$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Иссиқлик электр станцияларида муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда

ИЭС 2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарори асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бугунги кунда иссиқлик электр станцияларда 34 та частота ўзгартиргич қурилмалар, 50 та кичик қувватдаги қуёш фото электр станциялари, 42 та қуёш сув иситгичлари, 246 та қуёш панелли ёритиш чироқлари ва 914 та сенсорли ёритиш датчиклари ўрнатилди. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ маъмурий биноси том қисмида 116 та қуёш панелларидан иборат қуввати 40 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб бинонинг мавжуд электр энергия таъминоти тизимига уланди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қурилмаларни ўрнатилиши натижасида ўтган йил давомида тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун 1 млн. кВт.соатга тенг электр энергияси ва 719,5 Гкал иссиқлик энергияси иқтисод қилинишига эришилди. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бир қатор топшириқлари асосида “Фарғона ИЭМ” АЖда қуввати 1800-2000 кВт ва “Сирдарё ИЭС” АЖда қуввати 1200-1500 кВт бўлган қуёш фото электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган, айни дамда лойиҳани тендер олди мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишларига 3,7 млн. АҚШ долларига тенг маблағ жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида қўшимча йилига ўртача 8,7 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади ва қарийб 1 млн. куб метр табиий газ иқтисод қилинишиига эришилади.