$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” АЖ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА “ҲУҚУҚИЙ КУЛЬТУРИСТ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

IES4

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Юридик бўлими томонидан ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик беллашуви ходимларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш баробарида, ишчи-ходимлар ўртасида фармон, қарор ва қонунларни кенг тарғиб этишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 134-сонли “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган онлайн танловда марказий аппарат ва тизим корхоналарининг юздан ортиқ ходимлари иштирок этишди. 

Танлов икки босқичда ўтказилди. Унга кўра биринчи турда иштирокчилар белгиланган онлайн платформа орқали берилган тест саволларига жавоб беришлари, иккинчи босқичда эса ҳуқуқий мавзуда видеоролик тайёрлашлари керак бўлди. Танлов ғолиблари “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ходимларидан таркиб топган комиссия аъзолари томонидан аниқланди. 

Мусобақа якунига кўра, Бошқарув раиси ёрдамчиси Расул Шамсиев биринчи ўринни, Ижро интизоми назорати, иш юритиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Одил Исаев иккинчи ўринни, “Фарғона ИЭМ” АЖнинг Стандартлаштириш ва ходимлар тайёрлаш бўлими муҳандиси в.б. Шоира Темирова учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.