$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Айтишларича, Ўзбекистонда 140 мингдан ортиқ ишсиз, 57 мингдан ошиқ кам таъминланган оила бор эмиш

ишсизлик

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалалари бошқармаси бошлиғи Наврўз Мусаев иштирокидаги брифингда айтилишича, юртимизда 141 887 нафар ишсиз, 57 958 нафар кам таъминланган, 350 151 нафар узоқ муддатга хорижга кетган хотин-қизлар, 27 525 та уй жойга муҳтож оилалар мавжуд. 

25 ёшдан юқори хотин-қизларнинг 39,3 фоизининг ўрта, 47,9 фоизи ўрта-маҳсус, 12,7 фоизининг олий маълумотли экани аниқланди. "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" билан ҳамкорликда 150 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани маълум қилинган. Шундан 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 20 мингдан зиёдига ўз-ўзини банд қилиш орқали вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. 8 мингдан ортиғига субсидиялар ажратилди. 426 нафар хотин-қизларга 58 млрд. сўмдан зиёд кредитлар ажратишга кўмаклашилди.

Сардоба туманидаги оила вакилларини ҳунармандчиликка жалб этиш учун устоз-шогирд анъаналари асосида 64 та ҳунармандга бириктирилди.

Теги :
Жамият