$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ишлаб чиқаришда инновацияни ривожлантириш — замон талаби

r3

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтаётган “Иқтисодиёт тармоқлари, соҳаларнинг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари” кўргазмасининг 1-босқичида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳам иштирок этмоқда. 

23-27 май кунларига мўлжалланган кўргазмада “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ўз павильони орқали инновацион маҳсулотлар, янги ишланмалар, материаллар ва технологиялар билан иштирок этмоқда. 

Мутахассислар кўргазма иштирокчиларини тизимда амалга оширилаётган янгиликлар, истиқболли лойиҳалар ва режалар билан яқиндан таништиришмоқда. 

Халқаро қуёш энергияси институти ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти мутасаддилари билан бир қанча янги ишланмалар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Музокаралар якунига кўра келгусида ушбу институтлар билан муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, қуёш, шамол ва водород энергетикасини тизим ташкилотларида қўллаш ҳамда уни жорий этишга оид истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилмоқда. 

Кўргазма давомида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалар вакиллари билан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳаларни ҳамда яратилган ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, худудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш шунингдек, аҳолини илмий ҳажмдор маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича ҳамкорлик ишларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.