$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ — ИНСОНИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТИ

r8

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” ғояси ижросини таъминлаш орқали ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Тошкент иссиқлик электр маркази 1934 йилда Тошкент текстиль комбинатини электр энергияси билан таъминлаш учун барпо этила бошланди. 1939 йилда марказнинг 6 000 кВт қувватга эга турбоагрегати ишга тушди. Ўтган сал кам 100 йил мобайнида корхонада ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида техник ускуналар модернизация қилинган бўлсада, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари, зарур хўжалик бино ва иншоотлар маънан эскилигича қолди. 

Айни кунларда “Тошкент ИЭМ” корхонасида давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган рақамли трансформация, ишлаб чиқариш жараёнларини замонавийлаштириш ва Инсон қадрини улуғлаш йўналишидаги қатор ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда моддий техник базани янгилаш, маънан эскирган бино ҳамда иншоотларни, ижтимоий объектларни қайта таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 250 нафар ходимга мўлжалланган ювиниш хонасида олиб борилган таъмирлаш ишлари доирасида 340 м2 кафель ётқизилди, 220 м2 шифт таъмирланди. Санитария-гигиена хоналари зарур янги жиҳозлар билан таъминланди, 12 та иссиқлик радиаторлари ўрнатилди. Мавжуд эски деразалар пластик ромларга алмаштирилди. Ходимлар учун шкаф, стул ва столлар харид қилинди.

Ишчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолатларда уларга сифатли биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаси замонавийлаштирилди. Шу тариқа аввалги маънан эскирган пункт ўрнида шинам ва ёруғ, барча керакли ускуналар билан жиҳозланган янгича тиббиёт хонаси ишга туширилди. 

Корхонада ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кириб-чиқишни назорат қилиш тартиби турникет ўрнатиш орқали рақамлаштирилди. Шунингдек, марказга кириш қисмида ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кутиш зали юмшоқ мебел ва кондиционер билан жиҳозланди.

Корхонанинг эстетик кўринишини яхшилаш мақсадида ички ҳудуд ортиқча чиқиндилар ва қуриб қолган дарахтлардан тозаланди. Ҳовлининг марказий қисмида кичик фаввора қурилди ва атрофи кўкаламзорлаштирилди. 

- Мазкур йўналишдаги ишларимизнинг барчаси аввало Инсон қадрини улуғлашга қаратилган. Яна бир жиҳати, корхонада олиб борилаётган ислоҳотлар шу ердаги ходимларнинг кайфиятига ҳам ижобий таъсир этиши рост. Бу эса электр энергияси ишлаб чиқариш ва йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишимизда унумдорликка ҳам таъсир этмай қолмайди, - дейди “Тошкент ИЭМ” АЖ бош директори Рустам Шамсиев. 

Маълумот ўрнида: “Тошкент ИЭМ” акциядорлик жамияти пойтахтимизнинг марказий туманларини иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлайди. Корхонада бугунги кунда 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Жамоанинг ҳар бир ходими ўрнатилган қуввати 32 МВтга тенг бўлган иккита газ-турбина қурилмасини бунёд этишга қаратилган инвестицион лойиҳани амалга оширишда фаол иштирок этмоқда