$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Таъмир ишлари пухта ва бажарилмоқда

Сирдарё ИЭС

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш режасига асосан “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ малакали мутахассислари “Сирдарё ИЭС” корхонасининг 1-энергоблокини мукаммал таъмирлаш ишларида фаол қатнашмоқдалар. 

Хусусан, корхонанинг 80 нафарга яқин ходимлари қозон агрегати, 100 нафарга яқин мутахассислари эса турбина ва генераторда муҳим таъмирлаш, пайдвандлаш ва термик ишлов бериш ишларини амалга оширмоқдалар. Шунингдек, қозонхонада газ ёқиш мосламалари атрофига ғишт терилиб, бетон қуйилди. Айни пайтда турбина агрегатида қурилмаларнинг меъёрий ҳолатини текшириш ва тўғрилаш, генераторда шамоллатиш ҳамда газ тизимларини таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

- Ишчи-ходимларимиз иштирокида қарийб 2 ярим ой давом этадиган таъмир ишларини мукаммал бажариб, бу орқали эса энергоблокларнинг барқарорлигини таъминлашни режалаштирганмиз, - дейди “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ Сирдарё участкаси раҳбари Махмуджон Мирзаев. – Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ёрдамчи ускуналарда ҳам техник кўрик ишлари бажарилди. Жумладан, шамоллатиш вентиляторлари электр двигателларини таъмирлаш ва ўрнатиш якунланди, трансформатор мойи қуйиш учун қиздирилмоқда. Шунингдек, автоматик ростлаш тизими (САР)да таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Корхона мутахассислари жорий ёз ҳамда куз-қиш мавсумида энергоблокнинг беталофат ва барқарор ишлашини таъминлаш орқали истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришга ҳисса қўшишни мақсад қилганлар.