$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Чехия энергетика корхоналари вакиллари “Сирдарё ИЭС” АЖ фаолияти билан танишишди

ИЭС

Ўзбекистонда бўлиб турган Чехия Республикасининг энергетика соҳаси учун қурилмалар ишлаб чиқарувчи бир қатор компания ва корхоналарининг етакчи мутахассислари Марказий Осиёдаги энг йирик электр станцияси ҳисобланган “Сирдарё ИЭС” АЖга ташриф буюрдилар. 

Учрашувда хорижлик ҳамкорлар учун Президентимизнинг беъвосита ташаббуслари билан электр станцияда сўнгги йилларда олиб борилган модернизация ишлари ва истиқболдаги ривожланиш дастури тақдимоти ташкил этилди. Меҳмонлар станция фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари, ишчи-хизматчилар учун яратиб берилган муносиб иш шароитлари билан танишишди.

Шу билан бирга, чех мутахассислари ўз мамлакатларида электр энергетика соҳасини ривожлантириш, соҳага янги замонавий технологияларни тадбиқ этиш ишлари бўйича маълумотлар беришди. 

- Бу каби халқаро даражадаги учрашувлар, айтиш мумкинки малака алмашиш амалиёти электр станциямиз фаолиятини янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Зеро, мазкур мулоқот майдонида хориж тажрибасини ўрганиш, ўзимиз учун зарурларини ўзлаштириш ва ҳаётга тадбиқ этиш имконияти вужудга келади, - дейди “Сирдарё ИЭС” АЖ бош директори Баходир Нурдинов.  

Мулоқот давомида Чехиялик мутахассислар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида энергетика йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этдилар.