$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ГЛОБАЛ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

r13

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ходимлари Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг ва Буюк Британия ҳукумати “Марказий Осиё минтақасида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирлар ва ҳаракатлар” қўшма дастури доирасида ташкил этилган II босқич семинарида иштирок этишди.

Семинарни энергиясамарадорлик бўйича халқаро консультант Иван Филютич олиб борди. Мамлакатимизда фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқариш корхоналари, экология қўмитаси вакиллари иштирокчи сифатида қатнашишди. 

Унда Ўзбекистонда Иқлим ўзгариши ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш (MRV) тизимини шакллантиришга таъсир қилувчи миллий ва секториал ҳусусиятларни таҳлил қилиш, манфаатдор томонлардан келиб тушган таклифлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда MRV тизимини ривожлантириш учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича тавсияларни кўриб чиқиш мавзуларида тақдимотлар ўтказилди. 

Учрашув иштирокчилари муҳокамаларда фаол қатнашиб иқлим ўзгаришига ижтимоий таъсирларни камайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашишди. Тадбир якунида Марказий Осиё минтақасида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан тавсиялар илгари сурилди.