$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Меҳнат миграцияси учун янги таклифлар

меҳнат миграцияси

Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, энди эса Канада. Ўзбекистонликлар меҳнатига юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларда ишлашлари мумкин.

 Германия таклифи

Кеча сайтимиз орқали Германия иш берувчилари Ўзбекистон фуқаролари учун расмий равишда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 50 мингта бўш иш ўринларини таклиф қилаётгани, шунингдек, Агентлик талабгорларнинг кетишдан олдин немис тили курсларини ўрганишига ёрдам беришини маълум қилган эдик. https://uz24.uz/uz/articles/ausbildung-2-2

Жанубий Корея эшиги очилди

Маълум бўлишича, эндиликда ҳамюртларимиз Жанубий Кореяда ҳам ўз иш ўрнини топиши мумкин бўлади. Унга кўра, 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинади ва Корея Республикаси Э-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

— Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та;

— Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та;

— Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун):

— Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та;

Маълумот учун, дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилади. Юқорида келтирилган ишлардаги ўртача ойлик маош — 2000-2500 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Навбат Канадага

Бандлик вазирлигининг Telegram мессенжеридаги расмий саҳифасига кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаэв ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда Канада билан миграцияси миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган бўлиб, икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Бу нега зарур

Сўнгги вақтларда, (умуман, Украина–Россия уруши бошланганидан буён) Россиянинг Марказий Осиё давлатларига қаратилган мустамлакачилик кайфиятини ёдга солувчи даъволари тез-тез қулоққа чалина бошлади. Айниқса, Ўзбекистон суверинетитига қарши бундай гап-сўзлар айрим советпараст ва ўтган аср носталгияси билан яшаётган унсурлар томонидан қўллаб-қувватлангани ачинарли ҳол. Бошқа бир томондан эса, кўплаб юртдошларимизнинг Россия Федерациясида меҳнат муҳожири экани ҳам фуқароларнинг фаол қаршилигига, босқинчи пропаганда таъсирига осонгина тушиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида бу оғриқли нуқта ҳақида ёзаркан, шундай дейди:

“Афсуски, Россиянинг қўлида Ўзбекистонга қарши қўзирлар керагидан ортиқ кўп. Бу қўзирларнинг энг ёмони – қалби, онги Россия томонидан эгаллаб бўлинганлар. Ва айнан мана шулар томонидан ўзини оқлаш ниятида кўрсатиладиган бошқа қўзир – Россиядаги ватандошлар, ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлари. Яъни, улар айтадики: “Россияда шунча ўзбек юрибди, шулар баҳона Ўзбекистонни барибир исталган кўйига сола олади, нима қиласан чираниб?”. Ва биринчи бўлиб ўзи таслим бўлиб қўя қолади.

Бу қўзир борлигини тан олиш керак. Куннинг яхши хабарларидан бири шуки, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони камайибди. Ҳар турли асосли-асоссиз рейдлар билан қийнайвергани, алдаб, Украинага окоп қазигани олиб кетавергани, санкцияларга кўмилиб, аввалгидек пул тўлолмай қолганидан кейин камаяди ҳам-да. Отабек ака Бакиров Твиттерда: “Эндиги вазифа Россиядаги меҳнат мигрантларимиз умумий сонини яқин истиқболда 1 миллиондан камайтириш бўлиши керак”, деб ёзибди.”

Кўриниб турибдики, нафақат яхшироқ даромад учун, балки озод келажак учун ҳам юқоридаги таклифлар, хориждаги тинч ва тараққий этган мамлакатлардаги иш ўринларини танлаш афзалроқ

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot