$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўндан ортиқ футболчи коронавирус юқтириб олди

лига

Ўзбекистон Суперлигасининг уч клуби — “Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон”да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар бор. Шу сабабли Суперлига учрашувлари 28-июлга қадар тўхтатилиб, шу куни чемпионат 10-турдан бошлаб давом еттирилиши айтилди. ТВ дастурлар вақтига ҳалал бермаслик мақсамида 10-тур учрашувларининг барчаси 19:00 да старт олади.

Унга қадар Суперлиганинг барча клублари бор диққат-еътиборини футболчилар саломатлигига қаратади. Клубларнинг барчаси хусусий клиникалар билан ҳамкорликда тест топширади. Бунда ЎзПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказган барча футболчи ва мураббийлар тест топширганига ишонч ҳосил қилиши керак бўлади. Тест жавобларини тўлиқ тақдим етмаган клублар қолган жамоалар футболчилар саломатлигини хавф остида қолдирмаслик учун мусобақага қўйилмайди.

Тест топширган ва унинг натижаларига кўра вирус аниқланмаган футболчилар клуб қароргоҳига жойлаштирилади. Улар карантин тартиби юмшатилгунига қадар машғулотлар ва ўйинларга ўз базаларидан қатнайди. Боиси, уларнинг шаҳар бўйлаб еркин ҳаракат қилиши, футболчилар саломатлигини, бунинг ортидан еса чемпионат ўйинлари давомийлигини хавф остида қолдириши мумкин.

ЎзПФЛ август ойидаги учрашувларни қандай ташкил қилиш ва тақвимга қандай ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб боради. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан ёндошган клублар директорлари, бош мураббийлари ҳамда шифокорларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Вирус тарқалишини сунъий равишда сир тутаётган клубларга нисбатан СЕОA билан ҳамкорликда иш очилади.

Теги :
Жамият