$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг “оқ бўрилар”и Таиланднинг “жанговар филлар”ига қарши

ф 1 30

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги плей-офф босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Рақиб — Таиланд. Эндиликдаги босқич ўйинларида хато ва камчиликлар кечирилмайди. 

Ўзаро ўйинлар тарихи

Тарихда икки жамоа ўзаро бир-бирига қарши 12 маротаба тўқнаш келиб, қизиғи шундаки, ҳар бир жамоа 12 ўйиндан 6 ғалаба ва 6 мағлубиятни тенг бўлиб олишган. Таиландликлар ўзаро ўйин натижаларига кўра, фақатгина тўплар нисбатига кўра биздан олдинда. 

09.10.1994. Осиё Ўйинлари. Ўзбекистон - Таиланд 5:4 (Шуҳрат Мақсудов - 2, Игорь Шквирин, Миржалол Қосимов - 2)

22.03.1995. Неру Кубоги. Таиланд - Ўзбекистон 1:0

15.08.1998. Ўртоқлик ўйини. Таиланд - Ўзбекистон 4:1

24.07.1999. Ўртоқлик ўйини. Таиланд - Ўзбекистон 1:0

18.05.2000. Ўртоқлик ўйини. Таиланд - Ўзбекистон 2:0

03.09.2000. Ўртоқлик ўйини. Таиланд - Ўзбекистон 4:2 (Жафар Ирисметов, Умид Исоқов)

22.06.2001. Мердека Кубоги. Ўзбекистон - Таиланд 1:0 (Бахтиёр Ҳамидуллаев)

08.11.2003. Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон - Таиланд 3:0 (Максим Шацких, Владимир Шишелов - 2)

21.11.2003. Осиё Кубоги саралаш босқичи. Таиланд - Ўзбекистон 4:1 (Леонид Кошелев)

22.12.2007. Kings Cup. Таиланд - Ўзбекистон 3:2 (Фарҳод Тоджиев - 2)

06.06.2017. Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Таиланд 2:0 (Темурхўжа Абдуҳолиқов, Сардор Рашидов)

14.06.2022. Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон - Таиланд 2:0 (Жалолиддин Машарипов, Азиз Турғунбоев)

Рақамлардаги фарқлар

FIFA рейтингидаги ўринлар — Ўзбекистон (64) : Таиланд (101)

Осиё минтақасидаги рейтинглар — Ўзбекистон (8) : Таиланд (16)

Умумий трансфер қийматлар — Ўзбекистон (25,45 млн. евро) : Таиланд (10,5 млн. евро)

Таркибдаги трансфер қиймати энг баланд ўйинчилар — Аббосбек Файзуллаев (4 млн. евро) : Супачаи Чаидед (1 млн. евро)

Имкониятлар — (Ўзбекистон ғалабаси, Таиланд ғалабаси) 80%-20%.

Таиланд терма жамоаси

Шу вақтга қадар терма жамоамизга қарши рўбарў келган барча жамоалар ҳақида қисман бўлса-да, маълумот бериб келаётган эдик. Навбатдаги рақиб Таиланд терма жамоаси ҳақида ҳам баъзи маълумотларни улашишга уринамиз. 

Жамоа бош мураббийи — Масатада Ишии

Жамоа сардори — Тҳератҳон Бунматҳан

Жамоа Осиё Кубогида 8-маротаба иштирок этмоқда. Чемпионат давомидаги энг яхши натижа — 3-ўрин. Таиланд терма жамоаси Осиё Кубоги доирасида жами 27 ўйин ўтказиб, 3 ғалаба, 11 та дуранг ва 13 та мағлубиятга учраган.

Таркибдаги шахслар 

Таркибга жалб қилинган футболчилар асоси маҳаллий чемпионатнинг устига қурилган. Уларнинг сони 21 нафар. Қолган беш футболчи эса легионер сифатида турли мамлакатлар лигаларида тўп суради. Улар Япония, Белгия, Дания ва Индонезия чемпионатларидир. 

Таркибдаги энг сермаҳсул ва хавфли ҳужумчилар энг қиммат нархли Супачаи Чаидед (23 ўйин, 9 гол ва 3 ассист) ва Теерасак Поеипҳимаи (14 ўйин, 6 гол).

Маълумот учун, Ўзбекистон - Таиланд ўйини бироздан сўнг, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.