$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Терма жамоа футболчиларининг олди-сотдиси нима бўлди?

ф 1 29

Кечадан бошлаб Осиё Кубоги 1/8 финал босқичи старт олди. Вакилларимиз ўйинига қадар яна бир кун бор. Вақтдан фойдаланиб, биз сизга қитъа чемпионатига эркин агент сифатида йўл олган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Эркин агент сифатида кетганлар

Осиё Кубогига эркин агент, яъни маълум бир клубга тегишли тарзда йўл олмаган футболчилар қуйидагилар: 

  • Умар Эшмуродов 
  • Остон Ўрунов 
  • Жамшид Искандеров 
  • Ўткир Юсупов 
  • Отабек Шукуров

Бундан ташқари яна бир қанча футболчилар атрофида ҳам турли гап сўзлар юрибди.

Умарбек Эшмуродов (Насаф)

Ўзбекистон терма жамоасининг ўзгармас ҳимоячиси Умар Эшмуродов яқинда “Насаф” билан шартномаси тугагани боис клуб билан хайрлашган эди. Футболчи кейинги мавсумни Малайзия чемпионатида давом эттирадиган бўлган. Умар “Селангор” клуби билан келишувга эришган. Эшмуродов ва ушбу жамоа ўртасида икки йиллик шартнома тузилгани айтилмоқда. Маълумот учун, ушбу клуб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Остон Ўрунов (Навбаҳор)

Маълум бўлишича, Остон Ўрунов учун ҳозирда Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Россия клубларидан қизиқишлар мавжуд. Маълумот учун, Остон “Навбаҳор” сафида суперлига ўйинларида 25 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Остон Ўзбекистон Кубоги доирасида 5 та баҳсда майдонга тушди ва 2 голга муаллифлик қилди. Футболчи клуби билан биргаликда халқаро майдонда жуда юқори натижа қайд этди. Остон ОЧЛда 5 ўйинда майдонда бўлиб, ўз ҳисобига 3 гол ҳамда 2 ассистни ёздириб қўйди. Бундан ташқари у миллий жамоа билан йил давомида 12 ўйинда майдонда ҳаракатланиб 3 гол уриб, 1 ассист қайд этди. Умумий қилиб олганда, Остон Ўрунов мавсум давомида 47 ўйинда майдонга тушиб, 17 та рақиб дарвозабонини ранжитиб, 4 бора ўз шериги қувончига сабабчи бўлган. Маълумот учун, футболчининг трансфер нархи — 1 млн. евро

Отабек Шукуров (Фотих Карагумрук)

Отабек Шукуров ''Фотих Карагумрук''ни тарк этгач, катта эҳтимол билан Туркия чемпионатида қоладиганга ўхшайди. Унга шу чемпионатнинг "Сивасспор" клубидан таклиф бўлаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Маълумот учун, Отабек Осиё Кубогига қадар терма жамоа таркибида 10 та ўйинда ҳаракатланиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та ассист ёздирди. Қашқадарёлик футболчи энг муҳим ўйинларда ўзини росмана яхши кўрсата олди. Гарчи жамоа сардори бўлмаса-да, ўзини сардорлардек тутиб, жамоадошларига яхши руҳий таъсир эта олди. Шукуров Туркия Суперлигаси ва Кубогининг янги мавсумида ҳозирча 17 ўйинда майдонга тушиб, мазмунли ўйин ва 1 та асситни амалга оширди.

Ўткир Юсупов ва Жамшид Искандеров (Навбаҳор) 

Ўткир Юсупов ва Жамшид Искандеров "Навбаҳор" билан шартномани узайтигани маълум бўлган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган. Маълумот учун, Искандеров ортда қолган йилда 44 ўйинда майдонда ҳаракатланган ва 7 гол ҳамда 12 ассист соҳиби бўлган.

Фарруҳ Сайфиев (Пахтакор)

Осиё Кубоги давомида кўплаб мухлислар ҳақорати ва танқидига, мутахассисларнинг эса эътирофига учраган Сайфиев билан ҳам кўплаб қизиқарли савдо ишлари бўлиб ўтган. Миш-мишларга кўра, Фарруҳ Сайфиевни шахсан Фарғона вилояти ҳокимининг ўзи "Нефтчи" клубида кўришни истаган. Аниқ маълумотлар эса Фарруҳ Сайфиевнинг 3 январь куни янги клуби билан шартнома имзолаганидан дарак бермоқда. Бу ҳақда унинг агенти маълум қилган. Ҳозир футболчининг бор эътибори Ўзбекистон миллий терма жамоасида.

 "(футболчи) айни пайтда ҳеч ким билан музокара қилямаяпти", — дея изоҳ билдирган унинг агенти Шаҳбоз Беғамов.

Одил Ҳамробеков (Пахтакор)

Айни вақтдаги Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Одил Ҳамробеков янги мавсумда бошқа клубга ўтиши тобора аниқлашиб бормоқда. Дастлаб, Одил Ҳамробеков "Навбаҳор" билан шартнома тузгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Афсуски, аниқ маълумот ҳозирча йўқ. Ҳаммаси бошқа футболчиларда бўлгани каби Осиё Кубогидан кейин ҳал бўлади, чамамда.

Теги :
Jamiyat