$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга қарши дори-дармон воситалари ҳақида маълумот берилди

коронавирус Иллюстрация

Давлат раҳбарининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати коронавирусга қарши дори-дармон воситалари ҳақида маълумот берди.

Дори-дармонларга нарх белгилашда улгуржи реализация учун – сотиб олиниш нархидан 15% дан ортиқ бўлмаган, чакана реализация учун - улгуржи нархидан 20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган. Асос — Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сон “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори.

Шунингдек, четдан олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

Вирусли инфекцияларни даволашда ишлатиладиган дори препаратлари ўзимизда ишлаб чиқариладими?

Вирусли инфекцияларда даволашда қўлланадиган 44 номдаги препаратлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан Давлат рўйхатидан ўтказилган.

Таркибида ацикловир, энтекавир, оксолин, умифеновир, ламивудин, абакавир, рутан каби вирусларга қарши таъсирга эга моддалар мавжуд 215 турдаги инфекцияларни даволашда қўлланадиган дори воситалари мавжуд.

Шунингдек, “Nobel Pharmsanoat” компанияси томонидан "Копивир" препарати фавипиравир фаол моддаси асосида ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

Таркибида фавипиравир фаол моддасини сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бошқа давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келаётгани исботланган.

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар жуда кўп, вирусли инфекцияларда қандай дамламаларни қўллаш мумкин?

Айнан вирусларга қарши дамламаларни қўллаш масаласи анъанавий тиббиётда келтирилмаган.

Вирусларга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – иммунитет, яъни организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоясини кучайтиришдир.

Вирусли инфекцияларда иситмани тушириш, яллиғланиш жараёнларини сусайтириш мақсадида наъматак дамламаси, чучукмия илдизи қайнатмаси, мойчечак, шалфей япроқлари, тирноқгул ўти дамламалари ҳалқ табобатидан кенг қўлланади.

Теги :
Жамият