$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ЭНЕРГЕТИКА ИҚТИСОДИ ЙЎЛИДА ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

IES9

Қайта тикланувчи энергия манбааларини ривожлантириш ва ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш бўйича “Толимаржон ИЭС” АЖ да кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2022 йилнинг 10 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича” ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Толимаржон ИЭС” АЖда аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. 

Унга кўра корхонага “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқарилаётган, сиғими 200 литрга тенг бўлган 10 та қуёш сув иситгичлари ўрнатилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур ускуналар сувни ёзда 95 даража,  қишда 50 даражагача иситиш имконига эга. 

Ҳозирга қадар кислород ва сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш, оқова сувларни тозалаш иншоотлари, мазут сақлаш хўжалиги ва ювиниш хоналарига 6 та қуёш сув иситгичлари ўрнатилди. 

Маълумот ўрнида, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ускуна бозорда таклиф этилаётган 20 та қувурли қуёш сув иситгичларидан фарқли бўлиб, 24 та қувур билан жиҳозланган. Маҳсулот нарх борасида ҳам арзонлиги билан ажралиб туради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, савдодаги шу турдаги қурилма 15 йиллик кафолатга эга бўлса, маҳаллий маҳсулот 20 йил давомида ишончли хизмат қилади.