$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга нима сабаб бўлмоқда?

death

Статистика агентлиги 2023 йилда вафот этганларнинг сони ҳамда сабаблари ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Эркаклар бу борада ҳам доминант

Маълум бўлишича 2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди. Бу натижа эса 2022 йилга қараганда 1,8 фоиз ўсишни кўрсатган. Шу ўринда айтиш жоизки сўнги 4 йилликдаги энг паст кўрсаткич ҳам айнан 202 йилда кузатилган. Унга кўра, 2022 йилда мамлакатимизда 172,1 минг киши ўлган. Ўтган йилги натижаларга қаралса, ўлим ҳолатларида эркаклар сони 95 минг, аёллар сони эса 77,8 минг кишига тўғри келмоқда. Унга кўра, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.

Ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда эса меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизни ташкил этган.

Асосий муаммо қон айланиш тизимида

Шунингдек, ҳисобот даврида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи – ўсимталардан, 5,5 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи эса бошқа касалликларга тўғри келади.

Ҳудудлар кесими қандай?

Ҳудудлар бўйича вафот этиш коеффициенти энг юқори Тошкент шаҳрида 5,2 промилле, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 5,1 промиллени ташкил этган.

Энг кам кўрсаткич эса Навоий ва Бухоро вилоятларида 4,3 промиллени ташкил этган. Ўтган бир йилда ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий вилоятида 109,5 фоизга, Сирдарё вилоятида 109,3 фоизга, Қорақалпоғистон Республикасида 105,2 фоизга, Тошкент вилоятида 104,7 фоизга ва Андижон вилоятида 103,2 фоизга тенг бўлган. 

Туғилишлар сони

Маълумот учун, 2023 йилда республикада 962 мингта туғилишлар қайд этилган. Бунда эса 2022 йилга нисбатан 0,2 фоизли ўсиш кузатилган. Унга кўра, ўтган йили 498,3 мингта ўғил бола, 463,7 мингта қиз бола дунёга келган. Шаҳар ҳамда қишлоқ кесимларида тафовут деярли йўқ.