$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Қўнғир айиқ дарахтларни кесилишдан қутқара оладими?

Қўнғир айиқ дарахтларни кесилишдан қутқара оладими? Коллаж

Шаҳар марказида танлов асосида чинорларга “шакл бериш” ишлари ўтказилди. Тез ва ими-жимида ҳаракат қилишди. Ҳужжатлари бўлган тақдирда ҳам, улар кўзни шамғалат қилиш учун. Ушбу ҳодисани экожурналист Наталия Шулепина ёритди. Абу-Али Ниязматов жараённи видеотасвирга олди. 

Кадрда, шунингдек, ҳаммани барчасини моҳиятига кўра, адолатли равишда суд залида ҳал қилишга чорлаётган пойтахт ҳокимини кўриш мумкин. Ушбу вазиятда фактлар асосида, қўйингки, белгиланган тартибда иш кўриш – бу худди муштлашувдан кейин бир-бирига муштини силкиш билан баробар-ку! Ўртада дарахтлар кесилгани қолади. 

Давлат экология қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг Gazeta.uz'га билдиришича, қўмита пойтахтнинг Олой ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги дарахтларни кесиш кераклиги ҳақида хулоса бермаган.

 Дарахтларни кесганлик учун қандай чоралар кўрса бўлади? Далолатнома тузиш, жарима ёзиш, тартибга чақириш. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларига жорий этилган мораторий дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларини тўхтатиб қолиши мумкин эди. У 2020 йил охиригача амал қилади.

Фақат шу нарса маълум бўлдики, “санитар мақсадда кесиш” жумласи қимматбаҳо навдаги дарахтларга эга чиқмоқчи бўлганларга қонунни айланиб ўтиш учун ўзига хос бўшлиқ вазифасини ўтаб берди.

Sreda.uz сайти “қонунчиликда бўлган тафовутлар каби, айрим бандларнинг назоратсиз равишда кесаётганлар фойдасига бошқача талқин қилинаётганидан, туман ҳокимларининг ҳукумат белгилаб берган қоидаларга зид равишда, дарахтларни кесишга рухсат берилаётганидан, давлат ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини тиклашга маблағ ажратишни хоҳламаётганидан, Ўзбекистон Республикаси давлат экология қўмитасида дендролог ва энтомолог ходимлар, дарахтлар ҳолатини ўрганиб, уларни парваришлаш ва сақлаб қолиш бўйича керакли кўрсатмаларни бериш учун таклиф этилган малакали мутахассислар гуруҳининг йўқлигидан, Президент мораторийси ўз поёнига етаётганидан, қаттиқ хавотирда эканини таъкидлаган. Мораторий тугаши билан, ёппасига дарахтларни кесиш яна авж олади. “Яшил ҳовли” барпо қиладиган курилиш фирмалари буни интизорлик билан кутишяпти. Устига-устак иқлим ўзгаряпти, ҳар йили ёзда жазирама кучайиб боряпти.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг телеграмдаги расмий каналида пойтахдаги юз йиллик дарахтлар ҳимоя остида бўлиши ҳақида ҳабар қилинган эди. Улар атрофига тўсиқлар ва пештахталар ўрнатишди. Шунингдек, дарахтлар реестри тузиб чиқилиши, яъни назорат ўрнатилиши ҳақида ҳам сўз борганди. 

Бугун эса қўмитанинг расмий Telegram-каналида яқинда АҚШда рўй берган оммавий норозиликлар қатнашчилари, эҳтимол, ҳақорат ўрнида қабул қилиши мумкин бўлган қоғозга ўралган жумлалар ва номаъқул ишоралардан иборат қўнғир айиқлар ҳақидаги пост айлантирилмоқда. (ўчириб юборишган кўринади) 

Кўнгилочар мақолалар ва ҳозирда муҳим аҳамиятга эга бўлган хабарлар ўртасидаги чегара ҳали йўқолгани йўқ. Агар шаҳарда рўй бераётган бемаъниликлар бўлмаганида, биз бажонидил қўмита аъзолари томонидан Яндекс.Дзеннинг “Ҳайвонларга оид китоблар”идан “ухлатилган” парчани асли билан биргаликда таққослаб кўрган бўлардик.    

Тошкентга, умуман бошқа шаҳарларга ҳам, ўз ваколатлари доирасида атроф-муҳитни ҳимоя қила оладиган қўмита керак. Олис Шимолий Америка ўрмонларидаги қўнғир айиқ дарахтларни ноқонуний кесишдан қутқара олармикан? Қаердандир “й-ў-ў-ў-қ” деган овоз эшитиляпти.

Теги :
Жамият